Logo

Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисида низом

7453 Чоп этиш Юклаб олиш (95 Kb)

I. Умумий қоидалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлатқўмитаси фаолиятини ўз вақтида ва холисона ёритиш учун зарур шарт-шароитлар яратишмақсадида Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакиллари вакилликва Қўмита ҳузурида аккредитация қилинади.

2. Оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган вакилларининг(кейинги ўринларда "мухбирлар" деб аталади) ҳуқуқий мақоми ва касб фаолиятипринциплари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Оммавий ахборот воситаларитўғрисида", "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"гиЎзбекистон Республикаси қонунлари, мазкур Низом ҳамда аккредитация қиладиганорганларнинг низомлари билан белгиланади.

 

II. Аккредитация қилишнинг асосий тушунчалари ва принциплари

 

3. Мазкур Низомда қуйидагитушунчалардан фойдаланилади:

мухбир — меҳнат шартномалари ва бошқашартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари таҳририятлари учунхабарлар ва материалларни қидириш, тўплаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш касби биланшуғулланадиган жисмоний шахс;

аккредитация — мухбирнингваколатларини Қўмита томонидан эътироф этиш тартиботи бўлиб, унинг натижаларигакўра Қўмита фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун оммавий ахборотвоситаси (кейинги ўринларда "таҳририят" деб аталади) вакилининг ўз соҳасинибилишини тасдиқловчи аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳномани беради;

аккредитация қилувчи орган — аккредитациятартиботини ташкил этадиган, аккредитацияни ўтказадиган Қўмита.

4. Аккредитация уни ўтказишга жалбэтилган мутахассисларнинг ўз ишини пухта билиши ва мухбирларнинг мустақиллигипринципларигаасосланади.

Аккредитация ни ўтказишда ўз ишинипухта билиш кадрларни тегишли равишда танлаш, аккредитация тартиботидақатнашадиган экспертларни тайёрлаш тизими ва, зарурият бўлганда, билимларнингалоҳида соҳалари бўйича мутахассисларни жалб этиш йўли билан таъминланади.

Мустақиллик аккредитация тартиботидааккредитация тўғрисида қарор қабул қилинишига бирор-бир молиявий, маъмурий ёкибошқача таъсир кўрсатишдан ҳоли бўлган ташкилотлар ва экспертлар,мутахассисларнинг қатнашиши билан таъминланади.

5. Мухбирнинг аккредитацияқилинишида унинг ўз ишини пухта билишини аниқлаш мезони Қўмита ва оммавийахборот воситалари вакили фаолиятининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда, Қўмитанингнорматив ҳужжатлари билан белгиланади.

6. Қўмита ҳузурида ўз мухбирини аккредитацияқилиш ҳуқуқига расмий равишда рўйхатдан ўтказилган оммавий ахборот воситалариэгадир.

 

III. Мухбирларни аккредитация қилиш

 

7. Қўмита ҳузурида оммавий ахборот воситаси мухбирини аккредитация қилишучун таҳририят ўзининг расмий бланкасида бош муҳаррирининг имзоси қўйилган,муҳр билан тасдиқланган буюртманома тақдим этади.

8. Таҳририятнинг буюртманомасидақуйидагилар кўрсатилиши керак:

оммавий ахборот воситасининг номи ватури;

ихтисослашуви;

тарқалиш ҳудуди;

электронпочта манзили;

таҳририятнинг телефонлари вафакслари рақамлари;

аккредитацияга тақдим этилганмухбирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

касб вазифаларини бажариш учун ушбумухбир ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган аппаратлар.

Буюртманомага батафсил маълумотлар(мухбирнинг хизмат мавқеи, паспортига оид маълумотлар, дипломи нусхаси,электрон почта манзили, телефон ва факс рақами) мавжуд бўлган маълумотномаҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосурат илова қилинади.

9. Мухбирни аккредитация қилиштўғрисидаги буюртманома Қўмита томонидан тегишли мурожаат олинган кундан бошлаббир ой мобайнида кўриб чиқилади.

10. Аккредитация қилинадиганмухбирлар сони таҳририят томонидан Қўмита билан биргаликда белгиланади.

11. Аккредитация тартиботи қуйидагиасосий тадбирлардан иборат бўлади:

буюртманомани ва тақдим этилганҳужжатларни кўриб чиқиш;

мухбирларни аттестацияданўтказиш;

аккредитация қилиш тўғрисида ёки аккредитацияқилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аккредитация тўғрисидагигувоҳномани расмийлаштириш ва бериш.

12. Оммавий ахборот воситаситаҳририяти томонидан тақдим этилган буюртманомалар ва ҳужжатларни кўриб чиқишниҚўмита тузадиган эксперт гуруҳи амалга оширади. Ҳужжатларни кўриб чиқишнатижалари ариза тушган пайтдан бошлаб ўн кун муддатда эксперт хулосаси биланрасмийлаштирилади.

13. Аттестацияни Қўмита томонидан расмий равишдатузиладиган комиссия ўтказади. Комиссия таркиби ва аттестацияни ўтказишмуддатлари таҳририят билан келишилиши керак. Таҳририят комиссиянинг айримаъзолари иштирок этиши ва аттестация ўтказилиши муддатлари юзасиданэътироз сабабларини асослаган ҳолда таклиф билдиришга ҳақлидир.

Комиссия аттестацияни Қўмитатасдиқлаган дастурга мувофиқ ўтказади. Мухбирнинг касбий сифатлари ва лаёқатинитавсифлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидагиэксперт хулосаси, шунингдек экспертиза ва аттестация жараёнида олинган бошқаахборотлар аттестация комиссиясининг қарор қабул қилиши учун асосҳисобланади. Аттестация натижалари аттестациядалолатномаси билан расмийлаштирилади.

14. Қўмита аттестациядалолатномасини кўриб чиқиш натижалари асосида мухбирни аккредитация қилиш ёки аккредитацияқилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Оммавий ахборот воситаларимухбирларини аккредитация қилиш тўғрисидаги буюртманома мазкур Низомга1-иловага мувофиқ схемага биноан кўриб чиқилади.

15. Ижобий қарор чиқарилган тақдирдаҚўмита қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда мазкур Низомга2-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситасимухбирини аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради ва беради.

16. Қўмита аккредитация қилинганмухбирга 2 йилгача муддатда амал қиладиган аккредитация тўғрисида гувоҳномаберади.

Аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳномаҚўмита реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб амал қилади.

17. Аккредитацияга тааллуқли барчаҳужжатлар (буюртманомалар, қарорлар, далолатномалар, аккредитация қилиштўғрисидаги гувоҳнома ва шу кабилар) давлат тилида расмийлаштирилади.

18. Қўмита ЎзбекистонРеспубликасининг тегишли қонунлари ёки мазкур Низом асосида журналистни аккредитацияқилишни рад этиши мумкин. Қўмита бундай қарорнинг сабаблари тўғрисида уч кунмуддатда оммавий ахборот воситаси таҳририятини ёзма шаклда хабардор қилади.

19. Зарур ҳолларда Қўмита ҳузуридавақтинчалик ёхуд доимий мухбирлик пунктлари ташкил этилиши мумкин.

 

IV.Аккредитация қилинган мухбирларнинг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

20. Аккредитация қилинган мухбирлар касб фаолияти даврида Ўзбекистон Республикасиқонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар вамажбуриятларни бажарадилар.

Қўмита мухбирни мажлислар, кенгашлар ва бошқа тадбирлар тўғрисида олдинданхабардор қилади, стенограммалар, протоколлар ва бошқа ҳужжатлар билан таъминлайди.

21. Аккредитация мухбирнинг расмий шахслар ташрифлари давридаги тадбирлардабевосита қатнашишини кафолатламайди. Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижийдавлатларнинг расмий шахслари ташрифлари вақтида мухбирларни махсус аккредитацияқилиш тартиби қонун ҳужжатлари, шунингдек ушбу тадбирни тайёрлаш ва ўтказишучун масъул хизматлар талабларига биноан белгиланади.

22. Аккредитация қилинган мухбир қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бўлажак мажлислар, кенгашлар ва бошқа тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборотолиш;

Қўмитанинг бинолари (хоналари) ва объектларига тегишли гувоҳнома(рухсатнома) асосида, Қўмита томонидан белгиланган тартибда кириш;

уни Қўмита томонидан ўтказиладиган мажлислар, йиғилишлар, брифинглар(матбуот конференциялари) ва бошқа тадбирларда қатнашиш, ёпиқ тадбир ўтказилишитўғрисида қарор қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно;

Қўмитанинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ваолиш, кириш эркин бўлган тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ва улардан нусхаолиш;

ёзувлардан, матнли материаллартайёрлашда, аккредитация қилинган оммавий ахборот воситаларининг теле-,радиодастурларида фойдаланиш;

аудио-, видео- ёки киносуратга олиш,овоз ёзиш учун зарур бўлган техник аппаратлардан, шунингдек компютер техникасивоситаларидан фақат Қўмитанинг фаолиятини ёритиш мақсадларида фойдаланиш.

23. Аккредитация қилинган мухбирқуйидагиларга мажбур:

Қўмитанинг биносида бўлишда унингички тартиб-қоидаларига ва ишларини ташкил этиш талабларига риоя қилиш;

ўзи иштирок этаётган тадбирларнингўтказилишига аралашмаслик (агар тадбир матбуот учун махсус ташкил этилмаганбўлса);

Қўмитанинг фаолияти тўғрисидахолисона ахборот бериш;

махсус тадбирларни ўтказишқоидаларига риоя қилиш;

Қўмитанинг фаолиятини оммавийахборот воситаларида ёритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаталабларни бажариш.

 

V.Мухбирнинг аккредитациясини тўхтатиш ва уни аккредитациядан маҳрум қилиштартиби

 

24. Қуйидагилар аккредитациянинг тўхтатилиши учун асос ҳисобланади:

мухбирнинг таҳририятдан ишдан бўшатилиши (ушбу ҳолда таҳририят бошқавакилни аккредитация қилиш тўғрисидаги ариза билан Қўмитага мурожаат қилишгаҳақлидир);

мухбир вакили бўлган оммавий ахборотвоситаси фаолиятининг тўхтатилиши;

таҳририят раҳбарияти томониданмухбирни Қўмитанинг фаолиятини ёритишдан четлатиш тўғрисида қарор қабулқилиниши (расмий билдиришнома асосида).

25. Мухбир амалдаги қонун ҳужжатларини вамазкур Низомни мунтазам равишда бузганда аккредитациядан маҳрум этилиши мумкин.

26. Мухбирни аккредитациядан маҳрумэтиш тўғрисидаги қарор Қўмита томонидан қабул қилинади. Қарор асосланган, ёзмашаклда расмийлаштирилган, оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунҳужжатлари билан далилланган бўлиши керак.

Қўмита аккредитациядан маҳрумқилинган мухбирнинг таҳририятига қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб беш кунмуддатдан кечикмай расмий билдиришнома юборади. Бундай қарор кучга кирганвақтдан бошлаб аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланадива у таҳририят томонидан Қўмитага қайтарилиши керак.

 

VI. Янги муддатга аккредитация қилиш

 

27. Аккредитация қилинган мухбирни янги муддатга аккредитация қилиш аккредитациятўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин таҳририяттомонидан тақдим этилган буюртманома асосида ўтказилади.

28. Таҳририят Қўмитага аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишмуддати тугашидан бир ой олдин буюртманома бериши керак.

Янги муддатга аккредитация қилиш аккредитация қилинган мухбирнинг олдинги аккредитациясидавридаги бенуқсон фаолиятини ҳисобга олган ҳолда соддалаштирилган тартиботбўйича амалга оширилиши мумкин.

 

VII. Техникходимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

 

29. Таржимонлар, телеоператорлар, фотомухбирлар, теле-, кино- вавидеоаппаратларга, алоқа воситаларига хизмат кўрсатувчи мутахассислартаҳририятнинг мухбирларга бириктирилган техник ходимлари бўлиши мумкин.

30. Аккредитация қилинган мухбирлар техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларниишга ёллаши мумкин.

Жалб этиладиган техник ходимларнингшахсий таркиби Қўмита билан келишилади. Уларга ўз фаолиятини амалга оширишлари учунҚўмита томонидан тегишли гувоҳнома берилади.

31.Аккредитация қилинган мухбирнингтехник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига журналистлик фаолияти билан шуғуллаништақиқланади.

 

VIII. Якунловчи қоидалар

32. Қўмита ҳузуридаги аккредитацияни амалга ошириш тартиби билан боғлиқнизоли масалалар пайдо бўлган тақдирда манфаатдор томон қонун ҳужжатларидабелгиланган тартибда улар юзасидан судга шикоят қилиши мумкин.

33. Қўмита ва оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари мазкур Низом ҳамдаоммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риояқилиниши учун жавоб берадилар.


"Ўзавтойўл" АК Бошқаруви раиси ва ўринбосарлари томонидан 2016 йил И ярим йиллигида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларининг сайёр кабулларини ўтказиш ЖАДВАЛИ

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали